Самарқандда психиатр ва наркологлар халқаро илмий-амалий конференцияси бошланди
Самарқанд давлат тиббиёт университетида психиатр ва наркологлар халқаро илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси Тошкент тиббиёт академияси Республика наркологлар илмий-амалий маркази ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжуманда жаҳоннинг 17 давлатидан психиатр ва нарколог олимлар, мутахассислар ўз маърузалари, семинарлари ҳамда маҳорат дарслари билан иштирок этмоқда.
- Бу илмий-маърифий лойиҳа Ўзбекистонда илк маротаба ҳамкорликда ўтказилмоқда, - деди Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси президенти, Республика наркологлар илмий-амалий маркази директори, Тошкент тиббиёт академияси психиатрия ва наркология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифжон Ашуров. - Унда Буюк Британия, АҚШ, Япония, Венгрия, Ҳиндистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби яқин ва узоқ хорижий давлатлар ва Ўзбекистоннинг йирик олимлари иштирок этмоқда. Халқаро анжуман нафақат Ўзбекистондаги психиатр ва нарколог мутахассисларнинг малакасини оширишга хизмат қилади, балки ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни юқори даражада йўлга қўйишга ҳам замин яратади.
Тадбир тўрт кун давом этади.
Одилбек АҲМЕДОВ.