Самарқандда қанча аҳоли эмланди?
- 14.04.2021 14:54
- 92
- COVID-19
Айни кунларда барча вилоятларда бўлгани каби Самарқандда ҳам маълум гуруҳдаги аҳоли орасида эмлаш ишлари давом этмоқда. Айни кунга қадар қанча аҳоли эмланди?
Бу ҳақда вилоят санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасидан маълумот сўрадик.
- 14 апрель ҳолатига кўра вилоят бўйича 20 мингдан зиёд аҳоли вакцинациядан ўтди, - дейди вилоят санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси вакили Шоира Халилова. - Эмланганларнинг 7 мингдан зиёди 65 ёшдан ошган аҳоли саналади. 11 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари ҳам эмлаш жараёнидан ўтди. Шу пайтга қадар эмланганлар орасида ножўя таъсир қайд этилмади.
Эмлаш вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этяпти.
Теглар:
коронавирусга қарши эмлаш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа