Самарқандда стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида республика чемпионати бўлиб ўтмоқда
Бугун Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослашган спорт мактабида стол тенниси буйича 15 ёшли ўсмир қиз ва ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Мусобақада республикамизнинг барча худудларидан 160 нафардан ортиқ спортчи мамлакат чемпионлиги учун курашмоқда. Баҳслар 27 августга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиблари терма жамоа таркибига саралаб олинади ва халқаро турнирларда иштирок этиш имконини беради.
Мусобақада 23 нафар самарқандлик спортчи иштирок этмоқда.