Самарқандлик ўқувчилар халқаро олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқи учун баҳслашмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси ўтказилмоқда.
Ушбу олимпиадада иштирок этаётган 100 нафар ўқувчи-ёшлар орасида Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқувчилари Ферузбек Турдиев, Шоҳжаҳон Мардонов, Ургут туманидаги 136-ИДУМ ўқувчиси Оғабек Раҳимов ҳамда Оқдарё туманидаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Тоштемировлар ҳам бор.

Ўқувчилар олимпиадада 5 та дастурлашга доир масалаларни 3 соат мобайнида C++, Pascal ва Delphi дастурлаш тилларидан фойдаланиб ечмоқда.
Танлов якунида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саралаб олинади.
Вакилларимизга омад тилаймиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.