Самарқандлик самбочи Дилмурод Дўстмуродов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
11-14 октябрь кунлари Кипр давлатининг Ларнака шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
33 мамлакатдан 570 нафардан зиёд спортчи иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақада самарқандлик самбочи Дилмурод Дўстмуродов жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби бўлди.
Бугун Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон самбо ассоциацияси, вилоят спорт бошқармаси масъуллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари терма жамоамиз аъзоларини тантанали кутиб олишди.