“Самарқандшаҳаргаз” мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб шароит яратиб берганликлари  натижасида, Самарқанд шаҳридаги “S.N” МЧЖ раҳбари А.М ва “X.S” МЧЖ жамиятга қарашли тўйхонадаги газ жиҳозларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганликлари оқибатида жами 512,4 минг метр куб. 768,6 млн. сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “S.N” МЧЖ раҳбари А.М ва  “X.S” МЧЖ мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг 169-моддаси ва “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг 205-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.