Санъат ва фан мўъжизаси: Ҳавода “муаллақ” турувчи ҳайкаллар

Биз оғир тузилмаларда ўрнатилган мармар, бронза ёки гипсдан ясалган ҳайкалларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлганига ўрганиб қолганмиз.

Бироқ, замонавий санъат усталари пойдеворларни мутлақо тушуниб бўлмайдиган таянчлар билан алмаштириб, сеҳргарлар каби мўъжизалар яратишни ўрганиб олишганига анча бўлди.

Ҳайкалтарошлар орасида ўзининг ҳавода мувозанатни сақлаб турадиган тош ва металл асарлари билан машҳур Ежи Кедзер ҳам бор.

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Ушбу ажойиб асарлар яратувчиси тортишиш кучига қарши чиқди ва ҳаводаги ҳайкалтарошлик композицияларининг деярли мукаммал мувозанатига эриша олди. Уста феномени билан қизиққан олимлар ҳам бу сирни очиб беришдан йироқ.

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Баъзилар гап вазн тақсимотининг идеал ҳисоб-китоб қилинишини тахмин қилса, бошқалари ажойиб ҳайкалларни сеҳрли хусусиятлар билан боғлайди. “Бемаънилик” – деб айтарсиз ва сиз албатта ҳақ бўлиб чиқасиз.Ежи Кедзер (Джерзи Кедзиор, Jerzy Kedziora).

Бироқ, ҳайкалтарош қандай қилиб бундай ажойиб натижага эришганини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Ва бу жумбоқ ҳар доим ҳам ижодга, ҳам устанинг ўзига жуда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда.

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Ежи Кедзер (Джерзи Кедзиор, Jerzy Kedziora) 1947 йилнинг сентябрь ойида Польшанинг Ченстохова шаҳрида туғилган. У ерда тасвирий санъат мактабини, сўнг Варшавадаги Миллий тасвирий санъат академиясини тамомлаган. У ўзининг ноёб истеъдоди - нозик симга осилган ҳолда ажойиб мувозанатни сақлаб турадиган ҳайкалларини яратиш орқали дунёга машҳур бўлди.

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Ежи қоида тариқасида кўпинча асарлари қаҳрамонлари сифатида улар учун мувозанат оддий ҳолат ҳисобланадиган цирк артистлари, гимнастикачи, жонглёрлар ва акробатларни олади. Қотиб қолган тош ҳайкаллари нозик кабеллар бўйлаб турли ҳолатларда ва турли ҳаракатлар қилаётганга ўхшайди. Уста ўз асарларида цирк ва спортдан узоқда бўлган бошқа қаҳрамонлардан ҳам фойдаланади.

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Ҳавода қотиб қолган тарашлаб ясалган тасвирлар биринчи марта кўрган ўткинчини ҳайратда қолдиради. Бундай салмоқли жуссалар том маънода фақат битта таянч нуқтаси билан туташган ҳолда шамолларда тебранмасдан, ағдарилиб кетмасдан ва йиқилмасдан қандай қилиб ҳавода тура олади, деган савол ҳаммани ўйлантирмоқда. Мўъжиза, шундай эмасми?

«Балансирующие скульптуры» от Ежи Кедзера.

Қайси томондан қараманг, иншоотлар, дарахтлар, устунлар орасида маҳкам чўзилган пўлат симлардан бошқа нарсани кўра олмайсиз. Уста ўз ишида қўшимча маҳкамлагичлар ва тиргаклардан фойдаланмайди. Моҳир ҳайкалтарош Ежи Кедзернинг чинакам сеҳрли асарларининг ҳайратланарли сири ҳам шунда.

Ҳайкалтарошнинг асарлари замонамизнинг ҳақиқий сиридир. Кўпроқ Польша шаҳар кўчаларида, шунингдек, дунёнинг баъзи музей ва галереяларида, Европанинг қатор шаҳарлари майдон ва кўчаларида уларни кўриш мумкин. Ежининг ижодини иллюзия, ҳийла ва ҳатто сеҳр деб таснифлашади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.