Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж вақтида Каъбага тегинишни тақиқлади
- 08.07.2020 21:50
- 57
- Хориж
Саудия Арабистони ҳукумати навбатдаги Ҳаж сафари даврида коронавирус инфекцияси туфайли Каъбага тегинишни тақиқлайди. Жорий йилда Ҳаж сафари 28 июлдан 2 августгача давом этиши режалаштирилган. Бу ҳақда Саудиянинг “Аш-Шарқ аль-Аусат” нашри маълум қилди.
“Каъбага тегиниш ва уни ўпиш тақиқланади”, дейилган мамлакатнинг Ҳаж ва умра масалалари бўйича вазирлиги баёнотида.
Шу билан бирга Замзам булоғидан сув ичиш қоидалари ҳам қатъий назорат қилинади. Сувдан фақатгина бир марталик идишларда ичиш мумкин бўлади.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли жорий йилда Ҳаж сафарига хорижий хожиларнинг келишини тақиқлаши ҳақида маълум қилганди.
Теглар:
Саудия Арабистони
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа