Сайёрадаги ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ерлар

Ҳеч кимга тегишли бўлмаган ҳудудлар бу – ҳеч бир давлат суверенитетига бўйсунмайдиган ерлардир. Бир вақтлар ҳатто бутун бир қитъалар бўлинмаган, бироқ географик кашфиётлар ва Европа мустамлакачилиги даври бошлангач, сайёрада шундай “эгасиз” минтақалар пайдо бўлган.

Бир-Тавиль
2060 квадрат километр майдонга эга ер Судан ва Миср давлатлари чегарасида жойлашган. Ажабланарлиси, икки давлат ҳам Бир-Тавилга эгалик қилишдан қатъий воз кечиб, кераксиз ерларни бир-бирига суриб қўйишга ҳаракат қилиб келмоқда.

5 территорий планеты, которые не принадлежат ни одной из стран

Минтақа XIX асрда Африканинг иккала давлатига колониал эгалик қилган Буюк Британиянинг сиёсати туфайли шу аҳволга тушган. 1898 йилда келиб инглизлар Миср ва Судан ўртасидаги чегарини 22-параллель бўйлаб кесишди. Бироқ 1902 йилга келиб, Англия ерни Мисрга, бошқа минтақа – Ҳалайба учбурчагини эса Суданга бериш учун бир ёқлама қарор чиқарди. Бу қарордан мисрликлар ғазабга келди, негаки, бир пайтлар уларга тегишли бўлган учбурчак нефть ва унумдор ерларга бой эди, Бир-Тавиль эса қуруқ чўл.
1995 йилда узоқ давом этган чегара тўқнашувларидан сўнг Миср Ҳалайбани қайтариб олди ва Бир-Тавилни Суданга қайтарди. Лекин минтақа ҳеч кимга керакмас бўлиб чиқиб, бугунги кунда у ерда яшаш хавфли ва аҳолисиз қолмоқда.

Горня Сига
Сербия ва Хорватия чегарасида жойлашган, зич ўрмонли эгасиз ер атиги 7 квадрат километрни эгаллайди. Бу ҳудуд Югославия давлати парчаланганидан сўнг эгасиз бўлиб қолди ва ўшандан бери мустақилликка эришган давлатлар ўртасида ҳудудий низолар тўхтамаган.

5 территорий планеты, которые не принадлежат ни одной из стран

2015 йилда чехиялик фаол Вит Едличка у ерда виртуал давлат яратди ва турли мамлакатлардан келган 30 дан ортиқ кишига фуқаролик берди. Шунга қарамасдан ҳудуд бўш қолишда давом этмоқда, Хорватия ва Сербия чегарачилари у ерга ҳеч кимни киритмаяпти.

Антарктида, Мэри Бэрд ерлари

5 территорий планеты, которые не принадлежат ни одной из стран

1959 йилги конвенцияга кўра, Антарктида ижтимоий мулк ва нейтрал ҳудуд сифатида тан олиниб, у ерда фақат илмий фаолиятга рухсат берилган. Лекин кўплаб давлатлар Антарктидага даъво қиладилар. Мабодо конвенция бекор қилингудек бўлса, қитъа шунчаки парчаланади. 1951 йилда Япония бу минтақага нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечгандан сўнг, бу регион ягона ҳақиқий “ҳеч кимга тегишли бўлмаган ер” бўлиб қолди.
Секторда иккита Американинг «Бэрд», Россиянинг “Русь” илмий станциялари қаровсиз қолиб кетган. Иккала томон ҳам келажакда ушбу соҳага эгалик қилиш учун курашишга тайёр эканликларини таъкиламоқда.

Ғарбий Саҳара
Африканинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган 26 800 квадрат километр ҳудудни Янги Зеландия, Италия ёки буюк Британия билан солиштириш мумкин. Ҳудуднинг 96 фоизини чўл эгаллаган бўлишига қарамай, Ғарбий Саҳара нефть, темир ва фосфорларга бой, шунинг учун бу жойни қўлга киритиш учун қўшни давлатлар ўртасида астойдил кураш олиб борилмоқда.
Қизғин қарама-қаршилик Марокаш ва ўзини ўзи эълон қилган Саҳара Араб Демократик Республикаси (САДР) ўртасида олиб бориляпти. Ўз навбатида Жазоир САДРни фаол қўллаб қувватламоқда.

Скарборо қояси
Жанубий Хитой денгизидаги 150 квадрат километр майдонга эга иккита орол нефть ва газга бой. Шунинг учун бу жой Хитой, Вьетнам, Филиппин, Малайзия, Бруней ва Тайван ўртасидаги баҳс мавзусига айланган. Бу ерда аҳоли яшамайди.

5 территорий планеты, которые не принадлежат ни одной из стран

Расмий равишда Скарборо ҳеч кимга тегишли эмас. Бироқ, Хитой кучли рақиб сифатида қояни амалда ўзлаштириб олган. Ҳарбий кемалар минтақада патруллик қилиб, бегоналарни киритмайди. Чин мамлакати қоя XIII асрда хитойлик денгизчилар томонидан кашф этилганлигини далил қилиб халқаро Суд қарорлари ва қўшнилари норозикларини эътиборсиз қолдириб келмоқда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.