SMSларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14 миллион сўм талаб қилган товламачи аёлга жиноят иши очилди
- 18.04.2021 13:13
- 190
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 15 апрель куни Паст Дарғом туманида яшовчи Хайрулла исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Умида исмли таниши Баҳора исмли аёл билан билан ёзишган SMSларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитиб, маълумотларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14 миллион сўм пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилади ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шу куннинг ўзида Паст Дарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда Умида келишилган пуллардан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат бўйича Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.