Сўнгги 5 ярим ойда аҳолининг 16 фоизи коронавирусга қарши эмланди

Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганига 5 ярим ойдан ошиб қолди. Хўш, шу пайтга қадар мамлакат аҳолисининг қанча қисми инфекцияга қарши тўлиқ эмланди?

ССВ матбуот хизмати бу борадаги саволларга қуйидаги маълумотлар орқали жавоб берди:

Мамлакатимиз аҳолисининг 21 миллион нафардан ортиқ қисми эмлаш тадбирларига қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, жами эмланувчиларга нисбатан 1-дозани олганлар 47,6 фоизни ташкил қилган. 

Шундай қилиб, юртимизда камида 1 доза вакцина олганлар 10 миллион 200 минг нафардан ошган (15 сентябрь ҳолатига кўра). 

 Вирусга қарши тўлиқ босқичларда вакцина олганлар жами эмланадиган аҳолининг 16 фоизини ташкил қилиб, уларнинг сони 3,4 миллион нафардан ошган.