Тадбиркорга лицензия бериш тўхтатилдими?

Озод ХОНҚУЛОВ.

Акмал ТУРАБОВ,  Давлат хизматлари агентлиги вилоят  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари:

-   Йўқ, сиз нотўғри тушунгансиз ёки кимдир сизга бу борада ёлғон маълумот берган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки шахсан ўзи келган тартибда почта манзилига мувофиқ жойлашган жойдаги давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари, фуқаролик паспорти ва давлат божи (ЭКОИҲ 1 баробари миқдорида) тўлангани тўғрисидаги ҳужжат тақдим қилинади. Рўйхатдан ўтишда ҳеч қандай лицензия талаб этилмайди. Ушбу жараён амалга оширилгач, 30 дақиқа ичида марказ ходимлари фуқарони тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказади. Бундан ташқари, марказ ходимлари олис ҳудудларга чиқиб, сайёр ҳолда давлат хизматлари кўрсатади.

Агарда сизда давлат хизматлари марказлари билан боғлиқ бирор тушунмовчилик, савол ёки эътироз бўлса, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасининг 235-76-97 рақамли "ишонч телефони"га қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз эътиборсиз қолмайди.