Таниқли ёзувчи, таржимон ва ижодкорлар вилоят Матбуот уйига келди

“Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламини тайёрлашда иштирок этган ёзувчи, шоир ва ижодкорлар — Адҳамбек Алимбеков, Тоҳир Қаҳҳор, Рисолат Ҳайдарова, Шаҳло Қосимова ҳамда вилоятдаги адабий жамоатчилик вакиллари вилоят Матбуот уйида бўлди.

Меҳмонлар дастлаб “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталари таҳририяти фаолияти билан танишди.

Тадбирда "Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Ф.Тошев таҳририятлардаги ижодий муҳит, мухбирларга яратилган шароитлар, янгилик ва хабарларнинг ёритилиши ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида меҳмонлар вилоят матбуоти тарихи музейини томоша қилди.