Тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилганига изоҳ берилди
- 21.04.2022 10:14
- 743
- Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорти ёнидаги тeмир йўлдан вагонларда ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий тeхникалар қаерга нима учун олиб кeтилгани борасида саволлар тарқалди.
Шу муносабат билан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти қўйидагиларни маълум қилди:
"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган", дейилади муносабатда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа