Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Терактлар оқибатида Шри-Ланка сайёҳлик тизими 1.5 миллиард доллар йўқотди

Шри-Ланка туризм соҳаси, мамлакатда юз берган портлашлар туфайли 1.5 миллиард доллар йўқотиши мумкин. Бу мамлакатга саёҳатга бормоқчи бўлиб авиачипта ва меҳмонхоналарда хона буюртма қилган кўплаб сайёҳлар ўз буюртмаларини бекор қилмоқдалар. Бу ҳақда Daily Financial Timesга таяниб interfax.ru хабар бермоқда.

“Шри-Ланкадаги портлашлар нафақат маҳаллий аҳолини, балки мамлакатга саёҳатга келмоқчи бўлиб турган сайёҳларни ҳам чўчитиб юборди. Бизнинг тахминларимизга кўра, мамлакат сайёҳлик тизими ўша портлашлар туфайли камида 1.5 млрд зарар кўради", деди Шри-Ланка меҳмонхоналар Ассоциациясининг президенти Саната Укватте.

Шри-Ланка сайёҳлик ва меҳмонхоналар бизнеси институти маълумотларига кўра, мамлакатда сайёҳлик ва меҳмонхона бизнесида 135 дан, 150 минггача одам меҳнат қилади.

Daily Financial Times маълумотларига кўра эса Шри-Ланка сайёҳлик тизими 2018 йилда $4.4 млрд фойда кўрган. 2019 йилда $5 млрд фойда олишни режалаштираётган эди.

Охирги йилларда мамлакатга йилига 3 миллион атрофида сайёҳ келаётган эди. Энди, портлашлар сабаб бўлиб бир муддат кўрсаткичлар сезиларли пасаяди.

Буни устига кўплаб мамлакатлар ўз фуқароларига ҳозирча Шри-Ланкага саёҳатга бормай туришни тавсия қилмоқдалар.