Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Типратиконларни рўйхатга олиш нега керак?

Россияда биринчи марта ураллик олимлар типратиконларни рўйхатга олишмоқчи. Нима, олимларни қиладиган бошқа иши йўқми?

Гап шундаки, деб хабар беради “АиФ” (2021 й. 26-сон) ҳайвонот оламининг ушбу вакиллари етарли ўрганилган эмас. Россияда уларнинг 5 мингдан зиёд тури яшайди. Албатта, олимлар уларнинг ҳаммасини бошма-бош санаб чиқишмоқчи эмас, бунинг иложи ҳам йўқ. Аммо уларни кўпайиши ёки камайиши динамикаси ҳақида маълумот олса бўлади. Агар кирпилар сони камаяётган бўлса, "Қизил китоб"га киритилади. Улар зараркунанда ҳашаротларни еб, боғбонларга катта фойда келтиради. Дастур биринчи босқичи кузгача, кирпилар қишки уйқуга кетгунича ўтказилади.

***

Соч оқаришини даволаш мумкинми?

Колумбия университети олимлари асабийликдан оқарган сочни олдинги ҳолатига қайтарса бўлади, деган хулосага келдилар.

Таҳлиллар кўнгиллиларда ўтказилди. Руҳиятга зўриқиш камайтирилганда айрим оқарган сочлар олдинги ҳолатига қайта бошлади. Масалан, таътилдаги беш кўнгилли кузатилганда сочлари яна қора тусга кирди. Аммо қайта соч қорайтириш ҳаммада ҳам бўлмайди. Масалан, 70 ёшли кишининг оқарган сочини яна қорайтириб бўлмайди, бу табиий ҳол. Яна ирсий йўл билан ўтган соч оқаришини ҳам даволаб бўлмайди. Бироқ руҳий зўриқиш, доимий чарчоқ, асабийдан оқарадиган сочни ўз ҳолига қайтарса бўлади, дейди олимлар ўз хулосаларида.

Т.Шомуродов тайёрлади.