«Толибон» бошқа мамлакатлардан Афғонистонни тиклашда ёрдам сўради

«Толибон» матбуот котиби Муҳаммад Соҳаил Шоҳиннинг айтишича, Афғонистон халқи мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини тиклаш учун бошқа мамлакатлар ёрдамига муҳтож, дея хабар берди ATR News.

Унинг сўзларига кўра, Ислом Республикаси "уруш ва вайронагарчилик давридан чиқди ва ривожланишнинг янги босқичига ўтмоқда".

"Ҳозирги босқичда, менимча, Афғонистон халқи бошқа давлатларнинг ёрдамига муҳтож. Улар бизга соғлиқни сақлаш, инфратузилма, таълим ва бошқа соҳаларда ёрдам бериши керак. Улар бизнинг табиий бойликларимиздан фойдаланиши мумкин. Бу бизнинг барча мамлакатларга умумий таклифимиз ва агар тарихимиздаги энг муҳим лаҳзада бизга ёрдам берса, биз уларнинг ҳар бирини қадрлаймиз", дея «Толибон» вакили мурожаатидан иқтибос келтиради нашр.

Эслатиб ўтамиз: сўнгги ҳафталарда «Толибон»  жангарилари Афғонистон бўйлаб тезкор ҳужум уюштирди ва 15 августда Қобулга кирди. Республика Президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. Вице-президент Амрулла Солиҳ ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди ва Афғонистон пойтахти шимолида «Толибон»га қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.