Тошкент шаҳридан Оролбўйи минтақасига йўлга чиққан “Маданият карвони” Самарқандда бўлди

Маданият ҳамда Туризм ва спорт вазирликлари, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Маданият карвони” шиори остида тадбиркор ва блогерлар Оролбўйи минтақаси томон йўл олди.

Эрталаб Тошкентдан йўлга чиққан “Тошкент-Орол раллиси” иштирокчилари йўл танламас автоуловларда Самарқандга келди.

Иштирокчиларни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Х.Муҳаммадиев ва масъуллар Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонасида кутиб олди.

"Маданият карвони" 21 майдан 28 майга қадар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Нукус, Мўйноқ, Орол, Чимбой кўли, Айдаркўл каби манзилларда бўлишади.

Мазкур лойиҳа доирасида ранг-баранг дастурлар ўтказилиши билан бирга IFNC – (Халқаро миллий либослар фестивали) ҳамкорлигида, Испаниянинг "Azucar Moreno" бренди ва Ўзбекистоннинг “Дил ором” миллий либослар брендларининг "Этно Орол" номли фотосессия жараёнлари ҳам ташкил этилади. 

Шунингдек, 23-30 май кунлари Маданият вазирлиги ҳамда "ZO`R TV" телеканали ҳамкорлигида Нукус шаҳрида “Омадли саёҳат” теледастури тасвирга олинади.