Тойлоқда кунига 200 тонна тайёр рафинацияланган ёғ ишлаб чиқарилади
- 17.02.2021 10:18
- 145
- Иқтисодиёт
Тумандаги “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 50,4 миллиард сўм бўлган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳага асосан Хитой Халқ Республикасининг етакчи "MYANDE" компаниясидан 4,7 миллион АҚШ доллар қийматида асбоб-ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш белгиланган. Ушбу корхонанинг ишга тушиши натижасида кунига 200 тонна тайёр рафинацияланган ёғ ишлаб чиқарилиб, 30 нафар янги иш ўрни яратилади.
Маълумот учун, рафинация линияси - ўсимлик ёғини рафинациялашга мослашган, узлуксиз тизимда ишлайдиган автоматлаштирилган тармоқ. Бунда ёғни нейтрализациялаш, оқартириш ва деваксация қилиш кўзда тутилади.
Мазкур лойиҳа шу йилнинг сентябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
Дилшод Умирзоқов.