Тоза ичимлик сув қувуридаги носозлик бартараф этилди
- 06.01.2023 18:29
- 34
- Самарқанд
4 январь куни каналимизда Самарқанд шаҳридаги Шаар ариғи устидан ўтувчи аҳолига етказилаётган тоза ичимлик суви қувуридан отилиб чиқиб, увол бўлаётган сув ҳақида "Бир дақиқада 5 литр, энди уни соатга, кунга кўпайтиринг!" сарлавҳали танқидий мақола берилган эди.
Ҳолат юзасидан "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ томонидан муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, ҳолат бугун бартараф этилган.
"Самарқанд шаҳри Кўксарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ичимлик сув қувуридаги носозлик "Самарқанд сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти Самарқанд шаҳар филиали томонидан бартараф этилди", дейилади хабарда.
***
P/s: Танқидий мақолага муносабат билдириш "Бўлди, бажардик!", деганими? Хўп, қувурдаги носозлик бартараф этилибди. Бу яхши, албатта. Лекин нега ўтган йилнинг 19 декабрида @zarafshonbotга қилинган мурожаатдан кейин бу ишлар амалга оширилмади? Ўтган 15 кун давомида қанча сув исроф бўлган? Буни ким ҳисоблайди, тўғрироғи, ким тўлайди?..
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 3 соат аввал
- Таълим