Туркияда россиялик сайёҳлар бўлган автобус ағдарилиб кетди
- 03.08.2021 13:00
- 51
- Хориж
Туркияда автобус ҳалокати оқибатида тўрт россиялик вафот этди, дея хабар беради Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Россиянинг Анталиядаги Бош консуллиги аниқлик киритишича, яна беш нафар Россия фуқароси оғир тан жароҳати олган, улардан иккитаси реанимацияда.
Воқеа Манавгат ҳудудида соат 18:00 атрофида содир бўлган. Автобус Конакли посёлкасидан Анталия аэропортига кетаётган бўлиб, унда 22 рус сайёҳи, улардан 9 нафари болалар эди. Йўл ҳаракати полициясининг дастлабки маълумотига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, ағдарилган.
Milliyet нашрининг хабар беришича, жами 16 киши жароҳат олган. Ҳайдовчи оғир аҳволда.
Яқинлари ҳақида маълумот олиш учун ишонч телефони очилган. Компенсация «РЕСО-Гарантия» суғурта компанияси томонидан тўланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 21 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!