Туркиядаги зилзилада қулаган бинолар борасида 600 дан ортиқ одам тергов қилинмоқда
- 26.02.2023 16:21
- 72
- Хориж
Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Уларнинг 182 нафари судгача ҳибсга олинган. Булар қурилиш пудратчилари, биноларнинг эгалари ёки менежерларидир.
Адлия вазири Бекир Бўздағнинг сўзларига кўра, ҳозирда текширувлар давом этмоқда ва айрим ҳолларда бино қулаган жойларда янги далилларнинг топилиши жиноий тергов учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, зилзиладан сўнг қулаган кўплаб бино ва иншоотлар сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилган ва давлат стандартларига жавоб бермаган ҳолда қурилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Туркиянинг Сурияга яқин шаҳарларида 6 февраль куни 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу офат деярли 48 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!