Учта туманда гиёҳванд моддалар олди-сотдиси фош этилди
ДХХ ва ИИБ вилоят бошқармалари ўтказган тезкор тадбирда Каттақўрғон тумани Қушбеги МФЙда яшовчи Ф.Р. ижарага олган ердан 21 туп каннабис, 500 гр. марихуана топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Нарпай тумани, Олти ўғил маҳалласида яшовчи Ж.Н. уйида мунтазам марихуана истеъмол қилиш, етиштириш ва сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган. У томорқасида 99 туп каннабис етиштириб келаётгани ва 1,7 кг. марихуанани яшириб қўйгани аниқланган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг йўловчиси Ургут туманида яшовчи А.Й.нинг ёнидан 44,33 гр. опий ва 4,97 гр. героин топилган. Тадбирда хайдовчининг ҳам жиноятга алоқаси борлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.