Учувчисиз самолёт ёрдамида Ироқ бош вазирига суиқасд қилинди

Ракета Ироқ бош вазири Мустафо ал-Казимий қароргоҳига келиб тушди, у жабрланмади, дея хабар беради Франcе-прессе агентлиги хавфсизлик тузилмалари манбаларига таяниб.

INA агентлигининг Ироқ хавфсизлик аъзосига таяниб хабар беришича, бош вазирга учувчисиз самолёт ёрдамида “муваффақиятсиз суиқасд” уюштирилган. Ҳужумда бош вазирнинг уч нафар қўриқчиси яраланган

"Хавфсизлик кучлари зарур чораларни кўрди", дейилади Ироқ хавфсизлик агентликлари матбуот хизмати баёнотида.

АҚШ элчихонаси ва бошқа дипломатик ваколатхоналар жойлашган «Яшил ҳудуд»да ҳужум пайтида "катта отишма бўлган". Al Arbiyaнинг Ироқ хавфсизлик хизматлари манбасига кўра, бош вазир қароргоҳига ўқ узгани айтилаётган учувчисиз самолёт ушлаб қолинган.

Ироқдаги вазият 10 октябрь куни бўлиб ўтган нуфузли шиа сиёсатчиси Муқтада ас-Садрнинг блоки ғалаба қозонган навбатдан ташқари парламент сайловларидан кейин кескинлашди.

Ҳоди ал-Амирий (шиа қўшинининг энг йирик “Бадр” отряди раҳбари) бошчилигидаги “Ал-Фатҳ” коалицияси бор-йўғи 21 ўринга эга бўлган бўлса, 2018 йилги сайловларда парламентда 45 ўринга эга бўлган эди. Коалиция овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб апелляция берди. Унинг юзлаб тарафдорлари Ироқ пойтахтининг давлат муассасалари ва хорижий дипломатик миссиялар жойлашган “Яшил ҳудуд” атрофида норозилик намойишлари ўтказмоқда. Олий сайлов комиссияси сайловнинг якуний натижаларини ҳали эълон қилгани йўқ.