Ургутда 10 сотих ерни 12 000 АҚШ долларга сотаётган аёл ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Г.Ғ. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, тумандаги “М.Т.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.