UzAuto Motors нархларни оширишини эълон қилди

Компания хабарига кўра, 2024 йилнинг 2-ярмида ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун контрактация очилиши кутилмоқда. Бунда "Damas", "Labo" ва "Cobalt" нархлари 3,5 – 6,7 фоиз оралиқда оширилади.

Хабарларга кўра, янги нархлар қуйидагича бўлади:

Cobalt GS-Style Plus MT: 133 598 000 сўм;
Cobalt GX-Style Plus AT: 156 589 000 сўм;
Damas D2 DLX Style Plus: 100 325 000 сўм;
Gentra Style Plus MT WOUE8: 160 520 000 сўм;
Gentra L- Style AT Plus: 189 000 000 сўмга етган.