“ВАЗ 2106”ни олиб қочган шахс ушланди
- 20.07.2020 22:15
- 164
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 13 июлидан 14 июлига ўтар кечаси соат 01:30 да 28 ёшли А.Г. Қуйи Чирчиқ тумани Бешкент маҳалласида яшовчи 33 ёшли А.К.нинг ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида турган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасини ҳеч кимдан сўрамасдан ўт олдириб, кўчага олиб чиқиб, Кўксарой маҳалласи томонга ҳаракатланиб кетган. А.Г. автомашинани техник жиҳатдан носоз бўлиб, бузилиб қолганлиги сабабли йўл четида қолдириб, машинанинг чап олд эшиги ҳамда чап эшигидаги ойнасини синдирган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хаар беришича, жиноят иши юзасидан А.Г. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисабатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 9 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж