Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Германиянинг MAGDEBURG университети ҳамда Болалар жарроҳлиги ва травматологияси маркази ўртасида Меморандум имзоланди

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болаларни текшириш ва даволашда замонавий усулларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларининг нуфузли клиникаларида амалиёт йўлга қўйилган.

Ўз навбатида хорижлик мутахассисларнинг ташрифи ташкил этиб келинмоқда.

Германиялик профессорлар Самарқанддаги марказда мураккаб турдаги 10 дан зиёд операцияларни амалга оширган.

Ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон - Германия тиббиёт Форуми доирасида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Германия давлати MAGDEBURG университети Тиббиёт факультети “Болалар жарроҳлиги ва травматологияси маркази” билан Меморандум имзоланиши режага киритилган эди.

Шу муносабат билан Германиянинг MAGDEBURG университети Тиббиёт факультети, “Болалар жарроҳлиги ва травматологияси маркази” директори Сальмаи Туриал ўз гуруҳи билан марказга ташриф буюрди.

Марказ мутахасисларини Германия давлатида ўз малакаларини ошириши, Германиялик мутахасислар томонидан марказда мастер класс тарзидаги операцияларни ўтказилиши, беморларни телетиббиёт усулида консультациялар қилиш, Германия мутахассислари томонидан марказ ходимлари учун онлайн-офлайн тарзда маърузалар тақдим этилиши келишиб олинди.

Марказ мутахасисларига текшириш ва даволашни замонавий асослари бўйича илмий-амалий-методик ёрдам бериш соҳасида ўзаро келишувларни кенгайтириш буйича Марказ бош врачи Маматқул Азизов ва Германия томони ўртасида ўзаро ҳамкорлик буйича муддатсиз Меморандум имзоланди.