Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Германиядан келган малакали шифокорлар бепул кўрик ўтказади
Тиббий кўрик 14 май куни соат 10:00 да бошланади.
Унда мураккаб турдаги куйишнинг асоратлари, остеомиелит асоратлари, сийдик йўллари туғма нуқсони ва оператив даволанишга муҳтож бўлган болалар кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистонда даволаш имконияти бўлмаган 3-11 ёшгача бўлган айрим турдаги бемор болалар Германияга олиб борилиб (бориш-келиш ҳам бепул) даволанади.
Қабул қилинувчиларга маълум чекловлар мавжуд. Жумладан, юрак туғма нуқсонлари, бош мия ва умуртқа поғоналари ўсимталари, неврологик касалликлар, болалар церебрал фалажлиги ва лейкозлар, гидронефроз, сурункали буйрак етишмовчилиги, сон суяги туғма чиқиши, соматик касалликлар, консерватив даволанишга муҳтож беморларни кўрикка тайёрлаш тавсия этилмайди.
Қўшимча маълумот олиш учун "Соғлом авлод учун" нодавлат нотижорат ташкилоти вилоят бўлими раҳбари Раҳима Раҳмонова (+998933468558)га ёки бўлим ходими Маърифат Мирзаева (+998937292164)га мурожаат қилиш мумкин.