Вилоят прокурори Самарқанд тумани ёшларини тинглади
- 05.05.2023 17:38
- 160
- Самарқанд
Туманнинг Миронқул маҳалласида вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов бошчилигида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Унда 30 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Қайд қилинган масалалар 4 таси ижобий ҳал этилиб, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, 21 нафар фуқаронинг мурожаати назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
Хусусан, Х.Авазованинг имтиёзли кредит олиш, М.Аминовни иш билан таъминлаш, М.Фахриева ва Г.Жўрақуловани уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам ажратиш, Р.Орзиевни ўзини-ўзи банд қилиши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш, Т.Холмўминовани оғир жарроҳлик операцияси ўтказиш ва даволаниши учун ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар ижобий ечимини топиши учун масъулларга кўрсатмалар берилди.
Қабул давомида фуқаролар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифлар ҳам билдиришди.