Вилоятда 18 та хорижий тилларга ихтисослашган мактаблар ташкил этилди
Вилоят ҳокимининг 2021 йил 25 июндаги қарори билан жорий йилда вилоятда 18 та хорижий тилларга ихтисослаштирилиб ўқитиладиган давлат умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилди.
Ҳозирги вақтда вилоятда хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари 25 та бўлиб, уларнинг 19 таси тўлиқ хорижий тилларига ихтисослаштирилган. Улардан 11 таси инглиз тилига (Қўшработ туман 82-, Ургут туман 11-, Булунғур туман 5-, Нуробод туман 3-, Нарпай туман 23-, Тойлоқ туман 26-, Пахтачи туман 18-, Жомбой туман 7-, Самарқанд туман 21-, Паст Дарғом туман 54-, Каттақўрғон шаҳар 16-умумтаълим мактаблари) ихтисослаштирилди.
Шунингдек, 1 та француз тили (Самарқанд шаҳридаги 43-ИДУМ), 1 та немис тили (Самарқанд шаҳар 51-ИДУМ), 1 та инглиз ва япон тили (Самарқанд шаҳар 37-ИДУМ), 1 та япон ва испан тили (Самарқанд шаҳар 8-ИДУМ), 1 та француз, инглиз ва хитой тили (Каттақўрғон туман 25-умумтаълим мактаби), 2 та немис ва инглиз тили (Оқдарё туман 22-, Иштихон туман 38-умумтаълим мактаблари), 1 та немис ва корейс тилига (Пайариқ туман 8-ИДУМ) ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ташкил этилди.
Бундан ташқари, вилоятда бошқа фанлар билан биргаликда инглиз тилига чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 6 та мактаб мавжуд. Шундан математика ва инглиз тили фанлари чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 2 та (Каттақўрғон туман 1-ИДУМ, Ургут туман 136-ИДУМ), математика, она тили ва инглиз тили фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган 3 та (Жомбой туман 40-ИДУМ, Иштихон туман 2-ИДУМ, Паст Дарғом туман 28-ИДУМИ), инглиз тили ва тарих фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган 1 та (Самарқанд тумани 2-ИДУМ) мактаб ташкил этилган.
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаблардаги ихтисослашган синфларда янги ўқув йилидан бошлаб олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар дарс беради.
Ф.Болтаев,
вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи.