Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 101-сессияси 31 июль куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Абиловнинг бугун, 24 июлда "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, бир юз биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" қабул қилган қарорида маълум қилинди.
Қарорга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги бир юз биринчи сессияси 2024 йил 31 июль куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоятда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиевнинг вилоятда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;
- вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ижроси юзасидан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси У.Назаровнинг ҳисоботи;
- вилоятда энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш тўғрисида;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;
- Туркия Республикаси фуқароси Али Баклан (Али Баклан)га «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- бўш турган давлат мулки объектини «E-Auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида;
- вилоят ҳокими ўринбосарларининг 2024 йил иккинчи чорак фаолияти самарадорлиги натижаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Жомбой, Оқдарё, Паст Дарғом, Булунғур, Пайариқ, Пахтачи, Самарқанд, Қўшработ, Ургут, Тойлоқ ва Нуробод туманларидаги кичик саноат зоналарини тугатиш тўғрисида;
- 2024–2026 йилларда Паст Дарғом ва Иштихон туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида автомобиль йўллари, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими, электр энергияси таъминоти, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
- бошқа масалалар.