Халқаро касаба уюшмалари федерацияси Пекин Олимпиадасига қарши

Бельгияда жойлашган Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси кеча, 9 ноябрь куни “Хитой: қатағон учун олтин медаль” номли ҳисоботини эълон қилди. Унда ХХРда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганига урғу берилган.

Ҳужжат нусхаси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бахга юборилган.

ХОҚ бош котиби Шаран Барроу: 

"Биз ХОҚни инсон ҳуқуқлари бўйича бош тамойиллар тўплами асосида ҳаракат қилишига ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳукуматлар ўз спортчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун позиция эгаллашини ва ҳомийлар Пекин Қишки Олимпиада ўйинлари билан алоқаларини қайта кўриб чиқишларини хоҳлардик".

Associated Press агентлиги Пекинга кириш учун Олимпиаданинг барча иштирокчилари эмланиши ёки уч ҳафталик карантиндан ўтиши ва ҳар куни тест топшириши зарурлигини эслатади.

Олимпиадада журналистлар ҳаракатларини чеклайдиган “шафқатсиз доира”га "қамалиши" кутилмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, чоралар яқиндагина якунланган, 14 кунлик карантиндан кейин мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш имконини берган Токио Олимпиадаси протоколларидан қатъийроқ бўлади.

“Биз ХХР расмийларини журналистлар ҳаракатланиш ва кириш эркинлигини чекламасликка ҳамда уларнинг воқеалар, жумладан, Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ҳақида хабар бериши учун хавфсизлик ва эркинликни таъминлашга чақирамиз”, дейди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ник Прайс брифингда.  

Президентликка собиқ номзод Митт Ром бошчилигидаги бир қанча америкалик сенаторлар АҚШ ҳукумати расмийларига эмас, балки америкалик спортчилар қатнашишига имкон берадиган дипломатик бойкот эълон қилишни таклиф қилишди.