Хитой АҚШ томонидан айтилган “жазолаш” тўғрисидаги таҳдидга жавоб қайтарди

“АҚШ уларнинг душмани Хитой эмас, вирус эканлигини тушунишлари лозим”, дея таъкидлади ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.

- Жавобгарлик масаласига тўхталадиган бўлсак, биз илгари ҳам бир неча марта таъкидлаган эдик. Инсониятнинг умумий душмани - бу вирус. Ўз навбатида, Хитой ҳам жабрланган томонда, унинг (вируснинг) “шериги” эмас, - деди у.

Шунингдек, у соғлиқни сақлаш борасидаги жаҳон инқирози қаршисида барча халқаро жамиятлар бирлашиши ва ўзаро фикр алмашган ҳолда муаммони ҳал қилиши зарур эканини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча бора вирус Ухан лабораториясида кашф қилингани тўғрисидаги тахминларни баён этганди. Шунингдек, Трамп агар Хитой ҳукуматининг вирусни атайлаб тарқатишни йўлга қўйганлиги аниқланса, улар учун бунинг оқибати яхши бўлмаслиги билан таҳдид қилганди.