Хитой Украинадаги урушни ҳал қилиш режасини тақдим этди
- 24.02.2023 15:45
- 341
- Хориж

12 бандни ўз ичига олган ҳужжат “Хитойнинг Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш позицияси” деб номланади.
Улар:
▪️ барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш;
▪️ совуқ уруш менталитетидан воз кечиш;
▪️ ўт очишни тўхтатиш;
▪️ тинчлик музокараларини бошлаш;
▪️ гуманитар инқирозни ҳал қилиш;
▪️ тинч аҳоли ва ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш;
▪️ атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш;
▪️ стратегик хавфларни камайтириш;
▪️ дон экспортини кафолатлаш;
▪️ бир томонлама санксияларни тугатиш;
▪️ ишлаб чиқариш ва таъминот занжирлари барқарорлигини таъминлаш;
▪️ урушдан кейинги тикланишга ҳисса қўшиш.
Режа эълон қилиниши арафасида Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И Москвага келди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. AFPга кўра, режани тақдим этишдан олдин Хитой Украина билан маслаҳатлашмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шамол учирган имтиҳон варақаси
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Бегона тақдир
- 2 соат аввал
- Мутолаа
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- Бугун, 11:18
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- Бугун, 10:53
- Хориж