Хоразмлик санъаткорлар чиқиши хорижликлар эътиборида
- 28.08.2019 15:29
- 222
- Маданият
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари 27 август куни танлов дастури бўйича чиқишларини бошлади.
Регистон майдонидаги саҳнада ташкил этилган танловнинг биринчи кунида Ўзбекистон вакиллари хоразмлик Ботир Раҳмонов ва Камронбек Эркиновлар Машраб ғазали билан ''Чапандози сувора'' ҳамда Мунис ва Фузулий ғазаллари билан айтиладиган ''Савти сувора'' қўшиқларини ижро этди.
Ушбу чиқишлар тадбирни томоша қилган мухлислар, айниқса хорижликлар томонидан муносиб қарши олинди.
Теглар:
Шарқ тароналари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа