Хориж воқеалари: ҲАМАС янги раҳбари Исроил билан тез орада ўт очишни тўхтатишга эришишини эълон қилди
🔹Николас Мадуро Венесуэладаги президентлик сайловларини танқид қилингани учун Х ижтимоий тармоғини блоклади
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский кечки нутқида Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми ҳақида яна тўғридан-тўғри изоҳ бермади, бироқ Россия урушни Украина тупроғига олиб келганини ва “нима қилганини ҳис қилиши керак” деди.
🔹 Россиянинг Курск вилоятида пиёда аскарлари бўлган рус юк машиналари колоннаси Украина аскарлари ҳужумига учради. Айтилишича, бу ҳатто шартнома бўйича эмас, балки сафарбар қилинган аскарлар бўлган. Эслатиб ўтамиз, Курскдаги жанглар кетма-кет тўртинчи кун давом этмоқда.
🔹 "ЧВК Вагнер" жангчилари Курск яқинига етиб келиб, Украина Қуролли Кучлари билан жангга киришгани айтилмоқда.
🔹 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёзда COVID-19 инфекцияси даражасининг кўтарилгани, ижобий тестдан ўтган одамлар сонининг кескин кўпайганини маълум қилди.
🔹 ХАМАС Сиёсий бюросининг янги раҳбари Яҳё Синвар Эрон Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб қайтармасдан олдин Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришмоқчи.
🔹 Россия президенти Владимир Путин чет элликлар ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтишдан бош тортган тақдирда, қабул қилинган Россия фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин бўлган қонунни имзолади.
🔹 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп жорий сайлов кампанияси доирасида уч раунд дебат ўтказишга чақирди. Унинг рақиби Камала Харрис 10-сентябрь куни Трамп билан дебатда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
🔹 Хитойда спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилгани учун эркакнинг қони сутли-яшил рангга айланди. Шифокорларни 36 ёшли Чен исмли эркак қон тести ҳайратда қолдирди - у сутли-яшил эди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Ченда ҳолат ўткир гепатит туфайли келиб чиққан, шунингдек, спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш туфайли жигар касаллиги ривожланган.