Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрон уранни бойитмоқда. Кипр НАТОга кириш арафасида. Биринчи робот-ўқитувчи ишга тушди

🔹 Эрон уранни бойитиш учун янги центрифугаларни ишга туширди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф маълум қилди. Уранни бойитиш учун центрифугани ишга тушириш - ядро қуролини яратиш учун зарур қадамлардан биридир.

🔹 Вильнюсда самолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва оғир тан жароҳати олди. Ҳалокатга учраган DHL самолёти “омадли тасодиф туфайли” турар-жой биносига урилмаган. Бир экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

🔹 Туркиядаги биринчи сунъий интеллектга эга инсон шаклидаги робот "Ада" Баликесирдаги муассасада ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади.

🔹 Грузияда жорий йилда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши эълон қилинди. Сайловнинг эълон қилиниши мамлакатдаги сиёсий вазиятга янги кескинлик қўшди. Айни пайтда Тбилисида парламент сайловлари натижаларига рози бўлмаган мухолифат намойишлари давом этмоқда. Бугун янги чақириқнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент биносига полициянинг махсус техникаси йиғилган.

🔹 Япониялик олимлар денгиз сувида бутунлай парчаланадиган янги пластмасса яратишди. Янги материал ноёб хусусиятларга эга бўлган супрамолекуляр полимерларга асосланган. Ушбу полимер тузли сув таъсирида осонгина йўқ бўлади, пластмасса парчаланиб, озуқа моддага айланади, ёнувчан ва заҳарли эмас.

🔹 Қозоғистон ўз ҳудуди орқали Россия газининг Хитойга транзитини таъминлашга тайёрлигини билдирди.

🔹 Мисрнинг Марса Алам курорти яқинида бортида 31 нафар сайёҳ бўлган яхта чўкиб кетди, деб хабар бермоқда Metro. Бортда жами 45 киши бўлган: 31 йўловчи ва 14 экипаж аъзоси.

🔹 Ҳиндистондаги намойишлар чоғида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Самбҳал шаҳрида интернет тўхтатилган, барча мактаблар ёпилган, шаҳарга махсус рухсатсиз кириш тақиқланган. Тартибсизликла расмийлар қадимий Шоҳи Жама масжидини текширишга полиция ҳамроҳлигида келганидан кейин бошланган.

🔹 Покистондаги мазҳаблараро тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 50 дан ошди. Покистоннинг Куррам вилоятида қуролланган сунний ва шиа гуруҳлари ўртасида мазҳаблараро тўқнашувлар давом этмоқда. Бундан ташқари Покистон ҳукумати мамлакатда мобил алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконияти чекланган. Чекловлар ҳозир қамоқда ўтирган собиқ бош вазир Имрон Хонни қўллаб-қувватлашга қаратилган оммавий норозилик намойишлари қўрқуви фонида амалга оширилган.

🔹 Ҳиндистонда йўлбарс 55 ёшли фермерни ғажиб ташлади. Ҳужум Уттар-Прадеш штатида содир бўлган. Кандхай исмли эркак ўз даласига ўсаётган шакарқамишни суғориш учун келган. Патруллар йўлбарсга тузоқлар ўрнатган.