Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Халқаро суд ҲАМАС етакчилари ва Нетаняхуни ҳибсга олиш масаласини кўрмоқда. Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли яна бир лавозимли бўлди. Тбилисида нотинчлик
🔹 Халқаро жиноий суди ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордерлар ҳамда Исроилнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига қарши ордерларни тайёрламоқда. Халқаро суд Исроил бош вазири Нетаняху, шунингдек, мудофаа вазири Галант ва Бош штаб раҳбари Халевини ҳибсга олишга ордер бериши ҳақида маълум қилган. Шу кунларда гаровга олинганларни қайтариш бўйича ҲАМАСнинг жавоби кутилмоқда. Исроил эса қатъий, Рафаҳ томон кучларни тўпламоқда. Халқаро ҳамжамият босимни кучайтирган.
🔹 Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли, 16 ёшли Адам Гудермесдаги Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди. Адам Қодиров Чеченистон Республикасининг хавфсизлик хизмати раҳбари. Бундан ташқари, у Россия Мудофаа вазирлиги таркибида Шайх Мансур ва Россия гвардияси таркибида Байсангур батальонларига раҳбарлик қилади.
🔹 Туркия полицияси ва жандармерияси мамлакатнинг 40 вилоятида йирик рейдлар ўтказиб, “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи ва Курдистон ишчилар партияси фаолиятида иштирок этганликда гумон қилинган 200 га яқин кишини қўлга олган.
🔹 Минглаб одамлар якшанба куни Тбилиси кўчаларига чиқиб, “Чет эл таъсири тўғрисида”ги қонун лойиҳасига норозилик билдирди. Намойишчилар Грузия ва Европа Иттифоқи байроқларини силкитиб ўтди. Баҳсли матннинг иккинчи ўқиши сешанба куни, ҳукумат тарафдорлари митинги эса душанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳасига кўра, ОАВ ва нотижорат ташкилотлари молиялаштиришнинг 20 фоиздан кўпроғини хориждан оладиган бўлса, рўйхатдан ўтиши керак. Мамлакат президенти Саломе Зурабишвили агар қонун парламент томонидан учинчи ўқишда қабул қилинса, унга вето қўйишини айтди.
🔹 Арманистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича келишувига норозилик билдирган бир гуруҳ аҳоли эрталаб Ереван-Армавир йўлини тўсиб қўйди. 19 апрель куни Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматлари Тавуш вилоятидан делимитация жараёнини бошлаш ва 1 июлга қадар қўшма комиссия регламенти устида ишлашни якунлашга келишган.
🔹 Нью-Мексикодаги лицензиясиз тиббий спа-марказда даволанишдан сўнг уч аёлга ОИВ ташхиси қўйилди. Бу игна ёрдамида косметик муолажалар пайтида вирус билан касалланишнинг илк расмий ҳолатидир. Кўплаб машҳур косметик муолажалар игна ёрдамида амалга оширилишини ҳисобга олса, касалликни норасмий юқтирганлар сони анчалигига шубҳа йўқ.
🔹 АҚШ разведка идоралари Россия президенти Владимир Путин, эҳтимол, шу йил февраль ойида мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийни Арктикадаги қамоқхона лагерида ўлдиришга буйруқ бермаганлигини аниқлади, деб ёзади Wall Street Journal. 47 ёшида вафот этган Навалний сўнгги йилларда Путиннинг энг ашаддий танқидчиси бўлиб келди. Расмийлар экстремист дея таърифлаётган иттифоқчилар Навальнийни президент ўлдирган дея айблаб, далил келтиришларини айтишган. Кремль бунга алоқадорлигини рад этади.
🔹 АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен душанба куни Яқин Шарққа йирик сафари доирасида Саудия Арабистонига келди.
🔹 Яшиллар партиясининг 2024 йилги АҚШ президентлигига номзоди аёл Жилл Стайн Сент-Луисдаги Вашингтон университетида Фаластин тарафдорлари намойишида ҳибсга олинган. Стайн кампанияси намойишчилар талабларини қўллаб-қувватлайди.
🔹 АКШнинг Оклахома штатида торнадо оқибатида камида беш киши, жумладан чақалок ҳалок бўлган.