“Яндекс.Такси” Қозоғистонда тергов қилинмоқда
Қозоғистон Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги “Яндекс.Такси” компаниясини нархлаш шартлари билан боғлиқ ҳолда текширмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни агентлик вакили маълум қилди.
Январь ойида агентлик шериклар билан рақобатга қарши шартномалар тузгани тахмин қилинаётган сервисга нисбатан текширув бошлаган.
Агентликка кўра, такси бозорида “Яндекс.Такси” тарифини ўрнатиш бўйича текширув олиб борилмоқда. Яъни, транспорт хизматининг 17-20% комиссион олиши ҳамда ноқулай об-ҳаво, байрамларда истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ортиб бораётган талабга биноан динамик нархни ошириш ҳоллари ўрганилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар агентлик хизмат кўрсатиш томонидан монопол юқори нархларни аниқласа, жавоб чоралари кўрилади ва комиссия қисқартирилади.
"Умуман олганда, такси бозорини рақамлаштириш ҳар қандай ҳолатда ҳам бозорни монополлаштиришга олиб келади, чунки бу ерда маржиналлик (маржанинг даромадга нисбати, маҳсулот таннархи ва унинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ ўлчови) паст. Агрегаторлар хизмат ҳажми ўсишидан даромад олади. Бошқача айтганда, талаб қанчалик юқори бўлса, нарх ҳам шунча ўсади. Тарифлар ошишига ҳам шу сабаб бўлмоқда”, - дея тушунтирган агентлик вакили.
Шу билан бирга, бозорда рақобат борлиги эслатилган. "Яндекс.Такси"дан ташқари, InDriver ва бошқа агрегатор ҳамда такси компаниялари мавжуд. Бунда мижоз қарор қабул қилади, - дейилади Қозоғистон ОАВ хабарларида.