Янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизими жорий қилинади

Президент иштирокида йиғилишда рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:

- аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;

- ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;

- янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;

- яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;

- жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;

- 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;

- барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;

- тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.