"Янги нафас" югуриш марафони ғолиблари аниқланди

"Буюк ипак йўли" халқаро туризм марказида «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» шиори остида ўтказилган марафон ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсда биринчи ва учинчи ўринларни пастдарғомлик Комил Фозилов ҳамда Алишер Ахматиллаев эгаллаган бўлса,  иккинчи ўрин ТАТУ талабаси Алишер Сапаровга насиб этди.

Қизлар баҳсида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни пастдарғомлик спортчилар Элноза Маҳмаочилова, Фарангиз Олимова ва Камола Абраевалар қўлга киритди.

Шунингдек, мусоқабада  ногиронлиги  бўлган  фуқаролар  ўртасида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳамда бир қатор номинациялар  бўйича тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.