Янги орол ҳосил қилаётган вулқон кратерида учинчи ёриқ очилди
Пальма оролидаги вулқон отилиши авжига чиққан бир пайтда Кумбре-Вьеха кратерида учинчи ёриқ очилди. Охирги маълумотга кўра, янги лава оқими олдингиси ўтган асосий йўл бўйлаб оқмаган ва янги вайроналар билан таҳдид қилмоқда.
Отилиш деярли икки ҳафтадан бери давом этмоқда. Бу вақт ичида лава оқими 300 гектардан ошиқ майдонни қоплади ва мингдан ортиқ уйни вайрон қилди. Минглаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган Пальма ороли ҳудуди фалокат зонаси деб эълон қилинди. Аэропорт ёпиқ, кемалар ҳаракати чекланган. Аҳолидан кўчага чиқмаслик ва деразаларни очмаслик сўралмоқда.
Бир неча кун олдин чўғ вулқон отилмалари қирғоқ чизиғига етиб келди ва океанга туша бошлади. Мутахассислар лаванинг шўр сув билан ўзаро алоқаси катта миқдордаги заҳарли газлар чиқишига олиб келиши мумкинлигидан ҳавотирда. Ҳавода аллақачон олтингугурт диоксидининг кўпайиши қайд этилди. Ўз навбатида, лава 10,5 гектардан ошадиган янги ярим орол яратмоқда.