“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида кейинги 5 йиллик марралар ўз аксини топган
Самарқанд вилоят транспорт бошқармасида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур учрашувда партия Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ҳасан Хўжақулов сўзга чиқиб, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар “Ҳаммаси халқ учун” ғояси остида бажарилаётганлиги, бугун ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этаётганини таъкидлар экан, давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида кейинги 5 йилда амалга ошириладиган стратегик йўл аниқ ва равшан баён этилганлигини қайд этди.
- Биз ўтган 5 йил давомида катта марраларни босиб ўтдик, - деди O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. - Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, конвертация масалалари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, таълимни ислоҳ қилиш борасида эришган ютуқларимиз нафақат халқимиз, балки дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Тадбирда O‘zLiDeP фаоллари партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар берди.
O‘zLiDeP вилоят кенгаши ахборот хизмати.