Яшаш имконсиз туюладиган ботқоқларда яшаётган одамлар

Сайёрамизда ўзига хос экотизимга эга сузиб юрувчи ботқоқликлар мавжуд. Шунингдек, оғир шароитларга қарамай яшаш, ишлаш ва севиш мумкинлигини исботлайдиган одамлар ҳам бор. Нилотлар - сайёрадаги энг катта ботқоқдан уй топган ва уни ҳеч нарсага алмаштирмайдиган одамлар бунга мисол бўла олади.

Греция катталигидаги ботқоқ. Фақат шароблар ва зайтунсиз

Жанубий Суданда жойлашган дунёдаги энг катта ботқоқ - Судд Нилотлар уйидир. Унинг миқёси ҳайратланарли: ёмғирли мавсумда ботқоқлик майдони 130 минг квадрат километрдан ошиб кетиши мумкин - бу Греция каби давлатнинг деярли бутун ҳудуди билан тенг.

Бу ерда, албатта, сиз осонгина жуда тажовузкор ва хавфли тимсоҳ ёки бегемотга дуч келишингизбезгак чивинлари тўдасининг чангалига тушиб қолишингиз мумкин. Судд ҳар йили ўзгариб туради, чунки Нил дарёси тошқинлари ўт ва чим палахсаларидан иборат ноёб сузувчи оролларни яратиб, унинг ҳажмини оширади.

Ороллар кенглиги 30 километрга етиши мумкин. Бундай пайтда сиз цивилизациядан узиласиз - бу ердан чиқиш жуда қийин ва ҳатто ҳаёт учун хавфли. Бундай орол ойлар давомида айланиб юриши мумкин, кейин тўсатдан яна қуруқликнинг бир қисмига айланади. Бу ерда табиат ҳар доим ҳаракатда ва эртага нима бўлишини ҳеч ким олдиндан айтолмайди.

Кўп йиллар давомида Африка бўйлаб йўқолиб бораётган тиллар тадқиқотини ўтказган бир тилшунос маҳаллий гид билан қишлоққа борганида бутадан тушган томчи унинг терисига тегиб кетди. Шундан сўнг у даҳшатли тропик безгак билан касалланди. Бемор уч ҳафта давомида даволанганидан сўнг аранг тирик қолди, ҳатто воқеадан кейин ҳам олти ой давомида ҳам у жисмоний заиф эди.

Нилотлар... улар кимлар?

Нилотлар ўзини халқ деб атайди, бироқ бу атама тушунтиришни талаб қилади. Миср, Судан ва Эфиопиянинг бир қисми каби мамлакатларни қамраб олган Нил дарёсининг юқори ва ўрта ҳавзаларида яшайдиган нилотларнинг умумий сони 10 миллион кишидан иборат.

Инсон учун жаҳаннам, табиат учун жаннат

Атрофда сув кўп, лекин сиз уни ичолмайсиз. Чунки у паразитлар билан тўлиб-тошган. Сув олиш учун нилотлар бир неча километр масофани босиб ўтади ва оилаларини боқиш учун ёввойи ҳайвонларни овлайди.

Судд каби ноёб экотизимда 100 га яқин ҳайвонлар ва 400 га яқин қушлар, жумладан тимсоҳлар, бегемотлар, калтакесаклар, илонлар ва ҳатто ноёб антилопалар яшайди. Биологлар бу жойни биологик хилма-хилликнинг хазинаси деб билишади, аммо одамлар учун бундай яшаш шароитлари ҳақиқий синовдир.

Йўсин устидаги ҳаёт

Нилотлар кулбалари бу ҳудудда топилиши мумкин бўлган қамиш, лой ва ҳатто гўнгдан қурилганВақти-вақти билан сув остида қолиб кетадиган "Йўсин қоплаган дўнгликлар" пойдевор вазифасини бажаради. Шу сабабли нилотлар ҳар неча йилда ўз уйларини янги жойга кўчиришади.

Чорвачилик нилотлар учун шунчаки оддий иш бўлмасдан, сигирлар нафақат гўшт ёки сут, балки... уларнинг ижтимоий мавқеини белгилайди. Уйланмоқчимисиз? Марҳамат, сигирларда тўланг! Пода қанчалик катта бўлса, қўшнилар назаридасизҳам шунчалик бой кўринасиз.

Ботқоқликда яшаб, ақлдан озмаслик

Нилотлар ўз ҳаётларидан шикоят қилмайди. Уларнинг фалсафаси оддий: бу жой уларнинг уйи ва уларга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Улар ҳукуматнинг ботқоқни қуритиб, уни қишлоқ хўжалигига яроқли ерга айлантиришга уринишларини ўзларининг мавжудлигига таҳдид деб билиб, кескин қаршилик кўрсатиб келишади.

Инсон чидамлилигининг рамзи

Судд шунчаки ботқоқ эмас. Бу - синов, кураш ва нилотлар халқи уни ҳеч нарсага алмаштирмайдиган ватан. Уларнинг ҳаёти, одам қандай қилиб, ҳатто у мавжуд бўлмаса-да, мувозанатни топа билиш мумкинлиги тарихидир. Бу ерда ҳеч қандай қаҳрамонлик ёки шарафга интилиш йўқ фақат яшаш учун узлуксиз кураш бор. Улар чивин чақса, одам бир ҳафта давомида 40 ҳарорат билан ётиб қолиши мумкин бўлган ботқоқ устида яшайди ва ҳатто катта балиқ сизни сув остида судраб кетиши мумкин. Тасаввур қиляпсизми? Аммо улар жуда бахтли...

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.