“Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб ўтолмади”
Бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппаратларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.
Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Стамбул-Самарқанд” йўналишидаги 276-рақамли авиарейс билан учиб келган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.У. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли бўлган юкларда шубҳали буюмлар борлиги сабабли божхоначилар уни тўхтатишди.
Холислар иштирокида унга тегишли бўлган сумка божхона назоратидан ўтказилди. Сумка ичидан қора рангли хорижда ишлаб чиқарилган “CORBY DRONES” номли учувчисиз учиш аппарати (дрон) яширин равишда олиб киришга уриниши фош қилинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 150-сон Қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.