Йўналишсиз такси ҳайдовчиси махсус комбинезон, тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши лозим

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси назорат бўлими инспекторлари томонидан автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш, йўналишсиз таксиларда карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Унда асосан:
✅ йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;
✅ ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;
✅ йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтқазиш;
✅ автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши;
✅ ҳайдовчи махсус комбинезонда, тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши лозимлиги ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.
Юқоридаги талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар, ўзингиз ва атрофдагилар соғлиғига бефарқ бўлманг!

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.