Ёш математиклар ғалабаси
Унда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи ўқувчилари Мафтуна Саматбоева кумуш, Дониёр Язданов ва Шаҳзод Қурақбоевлар бронза медалларни қўлга киритди.
Шу муносабат билан лицейда ғолибларни кутиб олиш ва қутлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан СамИСИ проректори, доцент С.Тошназаров, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Насимов, лицей директори А.Матлюбов ва ўқитувчилар бу ғалаба замирида тинимсиз меҳнат ва шижоат ётганини таъкидладилар.
– Олимпиадада 11 нафар самарқандликлар иштирок этган бўлса, уларнинг 7 нафари бизнинг лицей ўқувчилари ҳисобланади, – дейди мураббий Достонжон Асланов. – Танловда олтита энг мураккаб саволлар берилди, бешинчи функционал тенгламаларга оид саволда ўқувчиларимиз энг юқори – 7 баллни эгаллади. Бу кўрсаткич ҳакамлар томонидан алоҳида эътироф этилди.