Ёшлар фестивалида ўқувчилар "Вилоят ҳокими олимпиадаси"да қатнашди
- 24.06.2022 11:10
- 112
- Самарқанд
Самарқандда бўлиб ўтаётган "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги вилоят ёшлар фестивали доирасида олий таълим муассасаларида умумтаълим муассасаларининг 10-синф ўқувчилари ўртасида 14 та фандан "Вилоят ҳокими олимпиадаси" ўтказилмоқда.
Хусусан, Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ўқувчилар биология фани бўйича ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.
— Бу каби тадбирлар биз, ёшларни янада жипслаштириб, ўз иқтидоримизни намойиш қилишга имкон беради, - дейди Тойлоқ туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маржона Қаҳҳорова. – Жараёнда тўплаган тажрибамиз республика ва халқаро олимпиадаларда асқотади. Ташкилотчиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Шунингдек, университетда “Мунозара” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Унинг ғолиблари "Заковат" баҳсининг кейинги босқичларига йўлланма олади.