Юртимизда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди
🔺2020 йил 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 (+91) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 296 нафар бемор соғайди.
❗️Шундай қилиб, юртимизда 35 283 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 596 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.